Slider

Ўзбекистон иқлим ўзгариши таъсирига энг заиф бўлган мамлакатлардан биридир. 1951 йилдан бошлаб, ҳар 10 йилда ўртача ҳарорат 0,27° га кўтарилиб, Ўзбекистонда исиш тенденцияси кузатилмоқда (UNFCCC бўйича Ўзбекистон Республикасининг Учинчи Миллий Коммуникацияси, 2016). Орол денгизининг қуриши туфайли Ўзбекистон чўлланиш муаммосига ҳам дуч келмоқда. Экстремал об-ҳаво ҳодисаларининг кўпайиши ва интенсивлиги Ўзбекистон иқтисодиёти ва умуман олганда ижтимоий фаровонлик учун қўшимча хавф туғдирмоқда. Яшил Иқлим Жамғармаси (ЯИЖ) ушбу муаммоларни қисман ҳал қилишга ёрдам беради.

Яшил Иқлим Жамғармаси (ЯИЖ) ривожланаётган мамлакатларда иқлим ўзгаришини юмшатиш ва мослашиш лойиҳаларини молиялаштириш орқали иқлим ўзгариши муаммоларини ҳал қиладиган ягона глобал ташаббусдир. У ривожланаётган мамлакатларда иссиқхона газларининг чиқиндиларини камайтириш, шунингдек, заиф аҳоли қатламига иқлим ўзгаришининг муқаррар таъсирида мослашишда ёрдам бериш учун Бирлашган Миллатлар Ташкилотининг иқлим ўзгариши тўғрисидаги асосий Конвенцияси томонларининг 2010 йилда Канкунда 194 ҳукумат иштирокида тузилган.

Ўзбекистон иқлимни молиялаштиришга бўлган эхтиёжлари катта. Шунингдек, иқлим лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва бошқариш бўйича мавжуд тажрибага қарамай, республиканинг институционал салоҳиятида Ўзбекистоннинг прогноз қилинган ҳатарлар асосида иқлимни молиялаштиришга тизимли равишда кириш, бошқариш ва назорат қилиш имкониятини таъминлаш бўйича камчиликлар мавжуд.

Иқлимни молиялаштириш соҳасида кадрлар тайёрлаш ва салойиҳатни ошириш бўйича дастлабки тайёргарлик ишлари 2016-2019 йилларда Германиянинг табиатни муҳофаза қилиш, қурилиш ва ядро хавфсизлиги (BMUB) вазирлиги томонидан молиялаштирилиб, БМТТД, ЮНЕП ва Ўзгидромет ҳамкорлиги асосида “Ўзбекистонни Яшил Иқлим Жамғармаси ресурсларидан фойдаланишга тайёрлаш” қўшма лойиҳаси доирасида амалга оширилди.

Лойиҳанинг мақсади

Ўзгидромет, ЯИЖ ва ЮНОПС ўртасидаги ҳамкорлик асосида амалга оширилаётган “Ўзбекистонни ЯИЖ манбаларига киришга тайёрлаш лойиҳаси” аввал амалга оширилган лойиҳанинг мантиқий давоми бўлиб, Ўзбекистонда миллий ваколатли орган – Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва Ташқи Савдо Вазирлиги, ҳамда Ўзгидромет ўзаро ҳамкорлик бўйича  ижро этувчи агентлик сифатида салойиҳатини оширишда ёрдам беради. Шу жумладн, иқлим ўзгаришини юмшатиш ва мослашиш чораларини ҳамда амалга ошириш бўйича UNFCCC ва миллий институтлар билан; иқлимий молиялаштиришни ва мувофиқлаштириш механизмини қайта кўриб чиқиш ва институтционализация қилишга ёрдам беради, қарор қабул қилувчиларни иқлимий хатарлар ва молия тўғрисида яхшироқ хабардор қилиш учун самарали усуллар, воситалар ва ахборот тизимларини жорий этади. Лойиҳа, шунингдек, Ўзбекистонда иқлим ўзгаришига таъсирини камайтириш ва юмшатишни кенгайтириш бўйича стратегия ва лойиҳаларни режалаштириш ҳамда молиялаштириш бўйича мамлакат дастури ишлаб чиқишни кўллаб-куватлайди.

Лойиҳа таркибий қисимлари

Ўзбекистонни ЯИЖ ресурсларидан фойдаланишга тайёрлаш лойиҳаси барча манфаатдор давлат ташкилотлари, маҳаллий молия институтлари ва бошқа манфаатдор ташкилотлар билан ҳамроклик қилиш ва ўзаро алоқада бўлиш орқали тўртта тематик компонент амалга оширилишини ўз ичига олади.

  • Иқлим ҳаракати ва молиясини бошқариш ҳамда мувофиқлаштириш учун институтционал салойиҳат ва мувофиқлаштириш механизмларини яратиш
  • Мамлакат дастурлаш жараёни, яъни бу мамлакат дастурини ишлаб чиқишни ўз ичига олади, бунда иқлимий молиялаштиришнинг миллий устувор йўналишларини белгилайди ва уларнинг ЯИЖ талабларига мувофиқлигини таъминлайди.
  • Иқлимий молялаштиришга тўғридан-тўғри кириш. Лойиҳа МВОга аккредитациядан ўмоқчи бўлган ташкилотларни белгилашда, шушингдек, ЯИЖ билан акредитатциядан ўтмоқчи бўлган ташкилотларга, хусусан миллий иқлим лойиҳаларининг устувор йўналишини амалга ошириш имкониятига эга бўлган ташкилотларга салоҳиятини оширишда, маслахат ва техник кўмак беради.
  • Иқлимни молиялаштириш стратегиясини ва иқлим лойиҳалари портфелини кучайтириш.

Юқорида келтирилган таркибий қисмларни амалга оширишда, режалаштирилган тадбирлар ўртасида бир-бирини тўлдиришни таъминлайди, ЯИЖ билан ҳамкорликда иқлим молиясини мувофиқлаштириш ва иқлим ўзгаришига таъсирини камайтиришга қаратилган дастурларни амалга оширишини такомиллаштириш бўйича Ўзбекистон миллий институтларининг салоҳиятини кучайтиради.

 

Лойиҳа офиси:

Ўзбекистон, 100052, Тошкент ш., Осиё кўчаси 72
Тел.: +998 71 235 84 66
Электрон почта: makhmud.b.khaydarov@gmail.com

 

© 2020 - Ўзбекистонни Яшил иқлим жамғармаси молиялаштиришига тайёргарликни ошириш лойиҳаси. Муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояланган.