Slider

Ўзгидромет ходимлари ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) вакиллари иштирокида 2021 йил 12-мартда видеоконференция бўлиб ўтди, ушбу видеоконференцияда келгусида ҳамкорлик қилиш имкониятлари ва истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, лойиҳа доирасида Яшил Иқлим Жамғармаси (ЯИЖ) учун мамлакат дастурини ишлаб чиқиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида 2021 йил 11 февралда Яшил иқлим жамғармаси (ЯИЖ)га тақдим этиш учун шаклланган лойиҳавий аризаларни муҳокама қилиш учун манфаатдор идоралар вакилларининг ишчи учрашуви бўлиб ўтди.

Сессия Gobeshona Глобал конференцияси доирасида Иқлим ўзгариши ва ривожланиш халқаро маркази томонидан Яшил иқлим жамғармаси билан шерикликда 2021 йил 21 январда соат 12:00 (стандарт Бангладеш вақти) / 15:00 KST (стандарт Корея вақти)да ташкил этилади.

2020 йил 3 декабрда видеоконференция алоқа шаклида БМТТД ва Ўзгидрометнинг “Миллий мослашув режаси (ММР) янги қўшма лойиҳасини бошлалшга бағишланган, иқтисодиёт ва минтақаларнинг иқлим ўзгариши соҳаларига нисбатан энг заиф қатламларига, Ўзбекистонда мослашиш чоралари ва ҳаракатларини ўрта ва узоқ муддатли режалаштиришга кўмаклашишга қаратилган” деб номланган.

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев 2020 йил 17 ноябрда “Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”  ПҚ-4896-сон қарорни имзолади, унда Ўзгидромет Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология, шунингдек иқлим ўзгариши ва атроф табиий муҳит ифлосланиши маниторинги соҳасида ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Лойиҳа офиси:

Ўзбекистон, 100052, Тошкент ш., Осиё кўчаси 72
Тел.: +998 71 235 84 66
Электрон почта: makhmud.b.khaydarov@gmail.com

 

© 2020 - Ўзбекистонни Яшил иқлим жамғармаси молиялаштиришига тайёргарликни ошириш лойиҳаси. Муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояланган.