Яшил иқлим жамғармаси (ЯИЖ) ўзининг ривожланаётган мамлакатларда иқлимий ҳаракатларни илгари суриш бўйича миссияларини бажаришда муҳим босқичга эришдилар: ЯИЖни дастлабки тўлдириш мажбуриятлари ҳозирги кунда 10 миллиард АҚШ долларидан ошди.
бу ҳафтада Австрия ҳукуматининг 100 миллион евро ваъдасидан кейин, ЯИЖ бугунги алмашиш курсида ҳисобланган 10 миллиард доллар кўрсаткичига эришди, бу кейинги 4 йил давомида 100 дан ортиқ мамлакатларда иқлимий молиялаштириш лойиҳаларини маблағ билан таъминлаш имкониятларини янада мустаҳкамлайди.