Slider

2020 йил 22 октябрда Иқлим ўзгариши масалалари бўйича учинчи Марказий Осиё конференцияси (МОИЎК-2020) ўтказилди.

Унда асосий урғуни халқаро жамғармалар ва ташаббусларга берган ҳолда иқлимий молиялаштириш масалалари муҳокама қилинди. Тадбир иштирокчилари БМТ Иқлим ўзгариши тўғрисидаги Доиравий Конвенцияси (БМТ ИЎДК) Котибиятининг шарҳини кўриб чиқдилар. Унда иқлимий молиялаштириш "иқлим ўзгаришининг олдини олиш ва мослашишга қаратилган давлат, хусусий ва муқобил молиялаштириш манбаларидан олинган маҳаллий, миллий ёки трансмиллий молия маблағлари" деб белгиланганлиги қайд этилди.  

Онлайн тарзда ўтказилган конференция ишида Марказий Осиё мамлакатларининг минтақавий вакиллари, халқаро экспертлар иштирок этди.

Иқлимий молиялаштириш масалалари муҳокамасини хулосалаб, қуйидаги асосий жиҳатларни ажратиш мумкин:

Охирги йилда ЯИЖ ва ГЭЖ халқаро жамғармалари томонидан Марказий Осиё мамлакатларининг Тайёргарлик дастурларига тақдим этган аризаларининг маъқулланишида маълум ижобий натижаларга эришилгани таъкидланди. Шу билан бирга, минтақада кенг кўламли иқлимий лойиҳаларни татбиқ қилиш йўлида кейинги қадамларни қўйиш зарур.

Халқаро иқлимий жамғармаларнинг ўзига хослиги ҳамда пандемия шароитларида уларнинг стратегик ривожланишини тушуниш зарур. Иқлим ўзгариши бўйича минтақавий ва иқлимий лойиҳаларга молия жалб қилишга кўмак кўрсатиши мумкин бўлган халқаро ва минтақавий ташкилотлар билан ҳамкорликнми кучайтириш зарур.

Марказий Осиё мамлакатлари учун, айниқса миллий сиёсатларни такомиллаштириш, ахборот алмашиш ва салоҳиятни кучайтириш нуқтаи назаридан, иқлим ўзгариши ва шунга яқин соҳалар (“яшил” технологиялар, табиий ресурсларни самарали бошқариш)да минтақавий ташаббуслар ва мулоқот майдончалари кўринишидаги халқаро ёрдам жуда муҳимдир.

Батафсил маълумот

Лойиҳа офиси:

Ўзбекистон, 100052, Тошкент ш., Осиё кўчаси 72
Тел.: +998 71 235 84 66
Электрон почта: makhmud.b.khaydarov@gmail.com

 

© 2020 - Ўзбекистонни Яшил иқлим жамғармаси молиялаштиришига тайёргарликни ошириш лойиҳаси. Муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояланган.