Slider

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш. Мирзиёев 2020 йил 17 ноябрда “Ўзбекистон Республикаси Гидрометеорология хизмати маркази фаолиятини янада такомиллаштириш бўйича чора-тадбирлар тўғрисида”  ПҚ-4896-сон қарорни имзолади, унда Ўзгидромет Ўзбекистон Республикасида гидрометеорология, шунингдек иқлим ўзгариши ва атроф табиий муҳит ифлосланиши маниторинги соҳасида ваколатли давлат органи этиб белгиланди.

Қарорда мақсадлар баён этилган ҳамда уларни тезликда амалга ошириш бўйича вазифалар белгиланган. Сув ва қишлоқ хўжалиги, энергетика, саноат, транспорт ва бошқа шу каби об-ҳаво шароитлари билан бевосита боғлиқ бўлган соҳаларнинг барқарор фаолият юритишига кўмаклашувчи гтдрометеорологик хизмат кўрсатиш сифатини  яхшилаш билан боғлиқ масалалар кўтарилган.

Шу билан бирга иқлим ўзгариши соҳасида модиялаштириш масалалари белгиланган, гидрометеорология соҳасида илмий лойиҳаларни шакллантириш орқали илмий-тадқиқот ишларини молиялаштириш зарурияти таъкидланган. Бунда соҳада халқаро ҳамкорликни кенгайтириш ва халқаро молиявий институтлар ва иқлимий жамғармалар маблағларини кенг жалб қилиш назарда тутилган.

 

Лойиҳа офиси:

Ўзбекистон, 100052, Тошкент ш., Осиё кўчаси 72
Тел.: +998 71 235 84 66
Электрон почта: makhmud.b.khaydarov@gmail.com

 

© 2020 - Ўзбекистонни Яшил иқлим жамғармаси молиялаштиришига тайёргарликни ошириш лойиҳаси. Муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояланган.