Slider

Ўзбекистон Республикаси Инновацион ривожланиш вазирлигида 2021 йил 11 февралда Яшил иқлим жамғармаси (ЯИЖ)га тақдим этиш учун шаклланган лойиҳавий аризаларни муҳокама қилиш учун манфаатдор идоралар вакилларининг ишчи учрашуви бўлиб ўтди.

Учрашувда Ўзгидромет бош директорининг биринчи ўринбосари Нишонов Б.Э. ва Ўзбекистонни ЯИЖ молиялаштиришга тайёргарликни ошириш лойиҳаси ходимлари иштирок этдилар. Лойиҳа ходимлари Яшил Иқлим Жамғармаси, ЯИЖга тақдим этиш учун лойиҳа аризаларини тайёрлаш тартиби, лойиҳа учун аккредитатсиядан ўтган ташкилотни танлаш зарурати, Жамғарма томонидан лойиҳага аризаларни танлаш мезонлари тўғрисида маълумот беришди.

Шундан сўнг талабгорлар томонидан Яшил Иқлим Жамғармасига тақдим этиш учун тайёрланган лойиҳа ғоялари тақдимотлари бўлиб ўтди. Инновацион "яшил" технологиялар бўйича лойиҳалар портфели лойиҳавий дастурлари қуйидагиларни ўз ичига олади: қишлоқ хўжалигида биогаз қурилмаларини қуриш орқали атмосферага чиқадиган газлар миқдорини камайтириш; иқлим ўзгариши шароитида экинларни томчилатиб суғориш ва суғориш тизимлари фаолиятини такомиллаштириш; Орол денгизининг қуриган ерларини ободонлаштириш, экотизим ва яйлов чорвачилигини ривожлантириш технологиялари ва техникалари ва бошқалар.

Лойиҳа аризаларини муҳокама қилишда манфаатдор вазирликлар ва идоралар вакиллари иштирок этишди. Яшил Иқлим Жамғармаси мезонларига мувофиқ лойиҳавий аризаларни якунлаш бўйича амалий шарҳлар ва лойиҳаларни ишлаб чиқиш ва амалга ошириш учун аккредитациядан ўтган агентликларни танлаш бўйича тавсиялар берилди.

Тадбир якунида иштирокчиларга "ЯИЖ учун лойиҳа таклифини тайёрлаш бўйича қўлланма" тарқатилди. Тадбир ижобий тарзда ўтди, томонлар лойиҳа аризаларини якунлашда ва лойиҳани ишлаб чиқиш учун аккредитациядан ўтган агентликларни танлашда қўшимча ёрдам бериш тўғрисида келишиб олдилар.

 

Лойиҳа офиси:

Ўзбекистон, 100052, Тошкент ш., Осиё кўчаси 72
Тел.: +998 71 235 84 66
Электрон почта: makhmud.b.khaydarov@gmail.com

 

© 2020 - Ўзбекистонни Яшил иқлим жамғармаси молиялаштиришига тайёргарликни ошириш лойиҳаси. Муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояланган.