Slider

Ўзгидромет ходимлари ва Европа тикланиш ва тараққиёт банки (ЕТТБ) вакиллари иштирокида 2021 йил 12-мартда видеоконференция бўлиб ўтди, ушбу видеоконференцияда келгусида ҳамкорлик қилиш имкониятлари ва истиқболлари муҳокама қилинди. Хусусан, лойиҳа доирасида Яшил Иқлим Жамғармаси (ЯИЖ) учун мамлакат дастурини ишлаб чиқиш масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Ўзгидромет ходимлари Ўзгидрометда амалга оширилаётган иқлим ўзгариши билан боғлиқ лойиҳалар ҳақида сўзлаб беришди. Жумладан, ҳозирги кунда БМТТД дастури билан биргаликда “Миллий Мослашиш Режаси” (МАР) ишлаб чиқилаётганлиги, шунингдек, 2030 йилгача бўлган давр учун иқлим ўзгариши стратегияси тайёрланаётганлиги ҳақида сўзлаб беришди. Ўз навбатида, ЕТТБ вакиллари банк томонидан Ўзбекистонда амалга оширилаётган лойиҳалар тўғрисида маълумотлар алмашдилар. Шу жумладан, Ўзбекистон Республикаси Инвестициялар ва ташқи савдо Вазирлиги билан ҳамкорликда эмиссия савдоси бўйича амалга оширилаётган лойиҳа, ҳамда Энергетика вазирлиги билан Энергетика бўйича «Йўл харитаси» бўйича олиб борилаётган ишлар ҳақида маълумотлар алмашди.

ЕТТБ фаолиятининг ўзига хос хусусияти шундаки, у ташкилотлар билан кредитлар ва қарзлар бериш орқали ишлайди. Амалга ошириши режалаштирилган лойиҳалар тўғрисида маълумотлар алмашишга келишиб олинди, битта донор учун йирик лойиҳаларни тўлиқ амалга ошириш қийин, шу сабабдан ўзаро ҳамкорлик қилиш мумкин (йирик лойиҳаларни амалга оширишда лойиҳанинг бир қисми грант асосида, бир қисми эса банкдан қарз маблағларини жалб қилган ҳолда амалга оширилиши мумкин).

«Readiness project for Uzbekistan» лойиҳаси раҳбари М.Ҳайдаров иштирокчиларни лойиҳанинг амалга оширилиши ва келгусида режалаштирилган ишлар билан таништирди. Шунингдек, лойиҳа ходимлари ЕТТБ вакилларига ЯИЖ халқаро аккредитациядан ўтган ташкилот ва манфаатдор томон сифатида Мамлакат дастурини ривожлантиришга ўз ҳиссаларини қўшишлари мумкинлиги тўғрисида маълумотлар беришди.

Томонлар келгусидаги ҳамкорлик қилиш тўғрисида келишиб олдилар.

 

 

Лойиҳа офиси:

Ўзбекистон, 100052, Тошкент ш., Осиё кўчаси 72
Тел.: +998 71 235 84 66
Электрон почта: makhmud.b.khaydarov@gmail.com

 

© 2020 - Ўзбекистонни Яшил иқлим жамғармаси молиялаштиришига тайёргарликни ошириш лойиҳаси. Муаллифлик ҳуқуқлари ҳимояланган.